"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Нариги дунё остонасидан

Ахмад ҳожи Хоразмий

Нариги дунё остонасидан

2013 йил апрелдаги юрак хуружининг асосий сабаби юракни қон билан таъминлайдиган ўнг ва чап коронарий артерияларининг тиқилиб қолиши натижасида ўз функциясини яхши бажараолмаётгани экан. 

2013 йил 25 апрелда юракка стимулятор қўйган пайтида, юракнинг чап коронари артериясининг бир жойи холистрол сабаб торайиб қолган экан ва уни ўнг оёқ томиридан трубка тиқиб тозалашган эди. Бироқ ўнг коронарий артерияси юракнинг орқа томонида жойлашгани сабаб унга етиб бориша олмаган. Натижада юрак фаолиятида сезиларли ўзгариш бўлмади.

Шундан 6 ой ўтиб, юрак деворларидаги қон айланиш жараёнини махсус апаратларда текшириб кўришса, юракдаги ўнг коронарий артерия икки жойидан бутунлай бекилиб қолган экан (сурат-1) ва натижада юракнинг ўнг томонида қон айланиш йўқ даражага тушиб қолган. Шу сабаб, салгина жисмоний ва асабий нагрузкага юрак чидам бераолмай қолар экан.

Сурат-1. Шикастланган юрак артериялари


Юрак фаолиятини яхшилаш учун бирнеча қўшимча дорилар беришди. Мен уларни эрталаб ва кечқурун ичиб юрдим. Бироқ, бирнеча ой ўтган бўлсада буларнинг фойдаси тегмади.
Шундан салкам олти ой ўтиб, доктор Заиди мени яна бир бор кўздан кечириб: -Юракнинг ўнг коронарий артерияси юракнинг орқа томонида жойлашгани учун унга етиб стент қўйишга бизнинг кучимиз етмайди. Шу боис юрагингизнинг ўнг коронари артериясига етиб, унга металл стентлар қўйиш операциясини шу соҳа бўйича кучлироқ докторларга ҳавола қиламиз. Бу операция мураккаб ва оғир эканлиги боис, ҳарқандай нохуш ҳолатга рози бўлишингиз керак, - деб тушинтирди. Начора, мен рози бўлдим...
Юрагимни 26.04.2014 да операция қилиш борасида Манчестер Университети қошидаги Манчестер Қироллик касалхонасидан хат олдим. Бир кун олдин бориб керакли текширувлардан ўтиб, 10 га яқин дориларни ичиб, операцияга таёрландим. Эртасига эрталаб 7:30 да Марказий касалхонанинг юрак марказидаги 35-палатада ётиб операцияни кутабошладим.
Бу марказда 10 га яқин операция хонаси бўлиб, ҳар бирида етакчи (профессор, косултант) кардиохирург ўз командаси (10 га яқин тиббий ходимлар) билан операция қилар экан. Бизникига ўхшаган операциялар ўртача 40-60 минутда якунланар экан. 
Аввало тезёрдамда келганларни операцияга киритишди.  Менинг навбатим соат 3 лардан кейин келди. Менинг операциям мураккаб бўлиб, 3 соатдан кўпроқ вақтни олиши учун операцияни номаълум муддатга тўхтатиб, соат 5 дан кейин мени уйимга қайтариб юборишди. Шунча ичган дорилару, томирга қўйилган шприцлар бекор кетди.
2-3 ҳафтадан кейин операция куни 4-июнга белгилангани ҳақида хат олдим. Операцияга 3 кун қолганида эса 4-июнга белгиланган операция бекор қилингани ва операция 10-июнга ўзгартирилгани ҳақида хат келди. 9-июнь кеч соат 7 ларга яқин юрак марказидан телефон қилишиб ҳозир боришим кераклигини айтишди. 9-июнь кеч соат 7:30 да юрак марказидаги 35-палата, 8-кароватда ётиб, эртанги операцияга таёрландим.
Навбатда мен олдинги ўринда бўлсамда, мендан кейин келганлар ҳам операцияга кириб чиқишабошлади. Айримлари ўша куни кечқурунроқ уйига кетабошлади. Бироқ нимагадир мени операцияга киритишмасди. Мен бундан ҳавотир олабошладим ва марказ раҳбарларидан бунинг сабабини суриштирабошладим. Улар эса: -Ана кирасиз, мана кирасиз, дейишиб мендан ниманидир яшираётганлари сезилиб турарди.
Кейин маълум бўлишича, менинг операциям мураккаб эканлиги боис, 10 дан ортиқ етакчи кардиохирурглардан биронтаси ҳам мени операция қилишни ўз бўйнига олишмаётган экан.
Шу тариқа, нафақат мендан кейин келганларнинг, ҳатто, тез ёрдамда ва шошилинч келганларнинг ҳам ҳаммаси операцияга кириб чиқишди. Операция қилинадиганлар рўйхатининг бошида бўлишимга қарамай, мен бугун ҳам операцияга кираолмай қолдим. 
35-палата бошлиғи олдимга келиб: -Узр, сизнинг операциянгиз мураккаб эканлиги боис бошқа кунга суриладиган бўлди. Бу (8-чи) каравотга эса эртага операцияга кирадиган манабу киши ётиши керак, - деб гапини тугатмай: -Нимага фақат менинг операциям ҳардоим орқага сурилиши керак? Бундан коррупциянинг, ё-да, рассизм(ирқий камситиш)нинг ҳиди келаяпти. Операция қилинмагинумча шу 8-каравотдан полицияни чақирсангизда турмайман, - дедим асабийлашиб.
Менинг гапимдан ранги оқариб кетган палата бошлиғи, менинг ўрнимда ётиши керак бўлган одамни ҳам олиб узоқ вақт йўқолиб кетди. Кейин марказ раҳбарларидан бири билан келиб: -Биз ҳал қилдик, жойингизда ётаверинг. Эрталаб операцияга кирасиз, дейишди.
Палатада бирга ётган одамларнинг кўписи: -Бопладингиз буларни, акс ҳолда билганини қилади булар, - дейишди. Лекин ёнимга яқин ётганларнинг биттаси: -Аксинча, бекор қилдингиз уларнинг икки оёғини бир этикка тиқиб. Ҳар қалай юрак операцияси бу. Худо сақласин, аксига олса сиздан тилхат олган врач айтган муваффақиятсиликка тўғри келманг-да иш қилиб. Ҳали ҳам кеч эмас, улардан узр сўраб уйингизга кетинг ва улар чақирганида келинг, - деб маслаҳат берди.
Бунинг устига менга тиббий хизмат кўрсатаётган доктор ва ҳамшираларнинг  (айниқса Хитойлик ёки Японяликка ўхшаган Жо исмли норсенинг) ҳам менга бўлган муносабати совуқлашабошлади.
Кўп ўтмай бепаришта ва номулойим бир қора танли врач келиб эртанги операциянинг хаф-хатарлари ҳақида тушинтириб:  “Операцининг мураккаб эканлигидан хабардорман ва унинг ҳарқандай муваффақиятсизлигига розиман. Ҳеч кимга даъвоим йўқ”, деб тилхат ёздириб олди.
Кардиолог олим Мамас Мамас ўз ёрдамчиси Цабица Чарлес билан менинг олдимга келиб, ўзларининг Тикогрелор номли янги дорининг синови бўйича дунё масштабида илмий тадқиқот ўтказишаётгани ҳақида гапириб, менинг операциям (касалим) мураккаблиги, ўзимнинг эса таниқли тадқиқотчи олим эканлигим боис, мени тадқиқот объекти сифатида бу тадқиқотда иштирок этишга таклиф қилишди.
Мен уларга: Бу менда синаётган янги дорингиз ҳаётимга зомин бўлсачи? – дедим. Улар эса: -Шундай эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Ва унда сиз бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолган бўласиз, дейишди. 
Ўзимнинг фарзандларимга атаб ёзган ва хофизлар томонидан ашула қилиб ҳам айтилаётган “Соғинч” номли шеъримдаги:
Севгувчи адангиз сизнинг Лондондадир,
Фан учун жон берсаки ул шаҳиддир.
Мисралари кўз олдимга келди ва ичимдан: “Фан (тадқиқот) учун жон бериш шаҳидлик-ку!” дедим-да, тадқиқотда объект сифатида қатнашишга розилик бердим ва тегишли ҳужжатларга имзо чекдим.
Бу жараёнларни кузатиб турган қўшним: -Мен сизга нима дегандим: Ҳалиям кеч эмас, бу гал рози бўлманг операцияга, деди. Мен унга: -Майли, эртагача ўйлаб кўрайчи, дедим. Лекин бу масалада аллақачон Аллоҳга таваккал қилиб бўлган эдим.

Сурат-2. Мен(Ахмад ҳожи Хоразмий)га аталган қабртоши


Юрагимнинг операцияси мураккаб ва оғир эканини рафиқам ва ўғлим ҳам билишарди. Шу боис ўғлим олдиндан мен ибодат қиладиган Стокпорт Марказий Ислом масжиди имоми(раҳбари) – Аббос оғага учрашиб, мен учун жой сотиб олиш, ва қабр устига қўйиладиган қора мармар тошга ёзиладиган нарсаларнида Лонгсайтдаги меъмориал маркази(Воҳид)га буюртма (сурат-2) ҳам берган экан. 
11-июнь соат 9 ларга яқин мени операцияга олиб киришди. Операцияни асли Эронлик етакчи кардиохирург – доктор Ф. Фац Орбоубади ўз командаси билан бошлади. Венадан оғриқни сездирмайдиган (морфин бўлса керак) дори юборишганидан кейин оғриқни унча сезмаган бўлсамда, врачларнинг ҳатти-ҳаракатларини кўриб, гап-сўзларини эшитиб ётдим. Айрим пайтлари уларнинг қилаётган ишларини бошимни сал кўтариб, компутер экранида кўриб ҳам турдим. Зарур бўлганида мулоқат ҳам қилиб турдим тиббий ходимлар билан.
Операцияни бошлаганларидан бир ярим соатларча ўтганидан кейин операцияда қатнашаётган тиббий ходимларнинг юз-кўзларида ва ҳаракатларида ҳаяжон ва безовталикни кўрабошладим. Ва улардан: -Операция тугай деб қолдими? - деб сўрадим. Улар эса мендан ўзларини олиб қочабошладилар. Ўшанда ёнимда ётган қўшнимнинг: -Бекор қилдингиз улар билан айтишиб. Ҳалиги сиздан тилхат олган врачнинг айтган муваффақиятсизигига тўғри келманг-да иш қилиб,  дегани эсимга келди.
Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади, деганларидай операцияни қилаётган етакчи доктор ўз ҳамкасбларига: -Бу операция мураккаб ва оғир бўлганлиги учун ҳатто профессор Гаррет ва Кларклар ҳам рози бўлишмаганди бу операцияни қилишга. Қаердан ҳам бўйнимга олдим бу ишни, деб жиғибийрон бўлабошлади.
Мен бошимни сал кўтариб: -Доктор, мусулмон экансиз, Худонинг ҳоҳлагани бўлишини унутманг! Стандарт методдан воз кечинг-да, риск катта бўлсада тактикани ўзгартиринг. Мен бунга рози бўлиб тилхат ёзиб берганман, - дедим.
Менинг дадил айтган бу гапимга операция хонасидаги катта-кичик бир дақиқа жим бўлиб, операция қилаётган врач - Фац Орбоубадига тикилишди. У бўлса: -Нариги дунё остонасида турган одамнинг бу даражада мардлик қилишига ақл бовар қилмайди, - деди-да, кўз ёшини артиб, чап қўлимдан ўпди-да: -Бўлмаса сиз ҳам бардам бўлинг. Худо менга имконият, сизга эса шифо берсин, - деди-да чап қўлимнинг томиридан турли хил сим(труба)ларни тиқиб, юракнинг ўнг коронарий артериясига йўл олишди.
Операция қилаётган докторларнинг ҳаракатларида ва ўз ходимларига бераётган кўрсатмаларида кескинлик ва дадиллик сезилиб турарди. Мен эса Аллоҳнинг ҳарқандай ҳоҳишига рози бўлиб калимаи шаҳодатни такрорлар, Аллоҳни зикр қилишдан тўхтамасдим...
Салкам бир соатлар ўтгач, операция қилаётган врачларнинг чеҳрасида қувонч пайдо бўлабошлади. Сал ўтиб анестеозолог врач бош томонимга келиб: -Қийинчилик орқада қолди. Чап қўлингиз томири орқали юракнинг орқа томонидаги ўнг коронарига етиб бордик. Ҳозир биринчи стентни қўямиз, иккинчисини қўйиш қийин эмас, яна бироз чиданг, - деди кулиб. Яна бироздан кейин докторлар бир-бирларини табриклай бошлашди.
Операция тугаганидан кейин, қўллари ва уст-бошлари менинг қонимга беланган врач Фац Орбоубади бош томонимга келиб: -Худонинг ўзи қўллади. Бунақа мураккаб ва оғир операцияни қилмагандим. Нафақат олим, ҳожи ҳам экансиз, бизни ҳам дуо қилиб туринг, - деди.
Мени палатага олиб келишди ва операция қилган ва менинг устимда тадқиқот ўтказаётган докторлар 35-палатадаги тиббий ходимларга: -Нафақат жисмоний, руҳий томонидан ҳам бақувват одам экан Хоразмий.  3,5 соатлик операцияга бардош берди, - деди ва мени сурат(сурат-3)га тушириб олишди. Операция жараёнида организмга юборилган ранг(краска)ни чиқариб юбориш учун бирнеча соат ичида 5-6 литр сув ичишимга тўғри келди. 

Сурат-3. Операциядан чиқиб палатага келтирилган  пайтим


Бирнеча кундан кейин уйга – оилам бағрига келдим ва шукрона намозини ўқидим. Касалхонада пайтимда қазо бўлган намозларимни ўқишга киришдим. 
Тажриба объекти сифатида 10 га яқин турли туман дориларни, айниқса, Тикагрелорни ўз вақтида ичиб юрдим. Бу (ва шунингдек бошқа дориларнинг ҳам) дорининг фойдали (даволавчи) таъсиридан ташқари бошни айлантириш, ҳароратни кўтариш, беҳол қилиш каби қатор салбий таъсирларидан азият ҳам чекардим.
Албатта, уларнинг ҳаммаси бир сабаб-восита. Шифони бергувчи Аллоҳнинг Ўзи.


Ахмад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри
2014, Июнь

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2014-07-02)
Просмотров: 1377 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
0  
2 файи   (2014-07-03 7:55 PM) [Материал]
Аллоҳ ўзи шифо барсин, бошқа мусулмонлара ўрнак бўлиб узун умр суришингизни Аллоҳ ўзи насиб атсин.

0  
1 Horazmiy   (2014-07-02 5:53 AM) [Материал]
Худо умрингизни узоқ қилиб шифо берсин сизга

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 5
    Гостей: 5
    Пользователей: 0