"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Дин ва Тасаввуф

Аллоҳнинг қудратини кўрдим

Ахмад ҳожи Хоразмий

Аллоҳнинг қудратини кўрдим

Сарлавҳага кўзи тушибоқ кўпчилик муштарий: “Ислом асослари”, “Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар”, “Ҳадиси шариф ўгитлари” ҳатто, “Тасаввуф ва тариқат ҳақида” каби рисолалар муаллифи бўлатуриб, Аллоҳнинг қудратини энди кўрдингизми, ҳожи ака? Атрофингиздаги Аллоҳ томонидан яратилган ҳар бир нарса, ҳатто олаётган ҳар бир нафасингиз Аллоҳнинг қудрати эмасми?!” дейишлари тайин ва улар ҳақ. Ҳа, улар Аллоҳнинг кўрсатаётган билвосита (восита орқали) қудрати албатта, бунга шак-шубҳа йўқ.

“Тасаввуф ва тариқат ҳақида” рисоламизда таъкидлаганимиз, тариқат – руҳий камолат орқали Ҳаққа етиш йўли бўлиб, бу йўл шариатдан бошланади ва шариат-тариқат-маърифат-Ҳақиқат схемада амалга ошади.

Тариқатда мақом ва ҳол бор. Мақом – камолат босқичлари бўлиб 9 та манзилдан иборат. Тариқатга кирган мурид (сўфий) мақом босқичларини эгаллай бориб, маърифатга етиб келади.

Илоҳий маърифат қуйидаги 4 нарсани идрок қилиш билан  эгалланади:

-Ҳар нарсани кўрганда Аллоҳнинг асари (қудрати) деб билиш,

-Ҳар бир асар(қудрат)ни  кўрганда Аллоҳнинг қайси сифатилигини англаш,

-Ҳақ мақсадини сифат тажаллисида таниш,

-Илоҳий илм суратини тавҳид ва фанода деб билиш.

Нақшбандия тариқатининг бир муриди ўлароқ, юқорида таъкидлаганимиз, ҳар нарсани кўрганда Аллоҳнинг асари (қудрати) деб биламиз албатта. Бироқ Аллоҳнинг қудратини кўриш ҳам турлича:  бевосита(тўғридан-тўғри)  ва билвосита (восита орқали) бўлади. Аллоҳнинг кўрсатаётган билвосита қудратини ҳар бир имонли одам доим  кўриб, гувоҳи бўлиб туради.

 Асосий мавзуга ўтишдан олдин, шу мавзуга бевосита алоқаси бўлган қуйидаги тафсилотни келтиришни лозим деб билдим:

Каримов ва каримовчиларнинг “шарофати” билан узоқ йиллар руҳий босим (сртесс) остида яшадим, бу эса юрагимнинг ожиз бўлиб қолишига сабаб бўлди. Бирнеча марта инфарк бўлдим, ҳатто ҳийла оғир бўлган юрак операциясини  (2013) ҳам ўтказдим бошимдан.

Охирги марта (илоҳим охиргиси бўлсин)  2015 йил 10 ноябрь,  кечаси соат 2 ларда полиция маҳкамасида  инфаркка учрадим. Бу шундай юз берди:

Биз яшайдиган уйга яқинроқ бўлган кўчада бекорчи-алкашлар жанжааллашганлар. Қўлида таёғи бўлган биттаси бир аёлнинг думбасини тутган. Аёл шаллақилик қилиб полицияга телефон қилган. Қўли таёқли одам қочиб кетган. Полиция у одамни излаб, бизнинг уйнинг олдидаги автобус бекатида турган одамлардан “қўлида таёғи бор одамни кўрмадингизларми?” деб сўраган. Улар бўлса: “қўли таёқли одам ҳозиргини анву уйга кириб кетди”, дейишибди.

Мен айрим пайтлар таёқ (ҳасса) билан юрардим. Ҳозиргина уйга келиб, ҳали оёғимни ҳам ечмасдан, бир гала полициячилар мени машинага солиб полиция маҳкамасига олиб кетишди. Чўнтагимда юрак хуружига қарши дориларим ва Лондонда инглиз тилида нашр қилинган “Ислом асослари” номли китобим бор эди.

Полиция маҳкамасида “Менинг айбим нима?” деб сўрадим. Улар эса: “Сен жамоат жойида бир англичан  аёлнинг орқасига жинсий тажовуз (sexual assault) қилгансан, ўша ердаги гувоҳлар буни тасдиқлашди”, дейишди ва мен билан қўпол муомулада бўлишди. Мен куларимнида куяримнида билмай қолдим.

Мени  қамаб қўйиш учун  уст кийимларимни, камаримни, туфлимнинг ипларигача ечиб олишди. Ўша пайтда битта полиция офицери менинг китобимни варақлаб туриб: "Бу жиноятчигина эмас, радикал Исломчи(ваҳобий)лардан  ҳам кўринади. Китобини қаранг, “Ислом асослари” деб ёзилган”, деб бошқаларгада кўрсатди. Китобни кўрган “саводхон” полициячиларнинг менга бўлган муносабати кескин ёмонлашди.

Ўрни келганида айтсам, бу китобимдан Стокпорт бўйича Буюк Британия Парламенти аъзоси Ан Кофей каби мулозимларга, қатор марказий кутубхоналарга ҳам берганман ва улардан менга ташакурлар келган.

Полициячиларнинг менга бўлган ўта қўпол, ҳатто ирқий нафрат  тўла ҳаракатларидан  юрагимнинг мазаси қочабошлади. Мен улардан чўнтагимдаги дориларни беринглар, юрагимнинг мазаси қочаяпти, дедим. Улар бўлса: “Оғзингни юмиб ўтир, ўлмайсан!”, дейишди. Бир соатлардан кейин оғриқ бутун кўкрак қафасимни қоплаб олди, рангим оқариб терлайбошладим. Қанча ялинсам-да, улар на шу ердаги докторни чақиришди, нада дориларимни беришди.

                                                                           

Ва ниҳоят, қон босими ҳам кўтарилиб кетиши натижасида оғиз ва бурнимдан қон келабошлаганидан кейингина тезёрдамга телефон қилишган. Тезёрдам билан келган докторлар мени зудлик билан касалхонага олиб кетишди. Ниҳоятда хафли жиноятчи сифатида мени  бир гала полициячилар қоравуллаб боришди. Улар касалхонада ҳам тўрт томонимда ўтиришар, ҳатто ҳожатхонагада мен билан бирга боришарди. Буни кўрган беморлару докторларнинг: “Бу даражадаги хафли жиноятчи  ким экан”, деб капалаги учиб кетган. Дастлабки кунлар менга укол қилиш учун кирган ҳамширалар ҳам қўрқа-писа ҳаракатлар қилишарди.

Мен касалхонада “Ёмон полиция – одамларнинг душманидир”, “Мени Полиция зўровонлигидан ҳимоя қилинг” ёзувлари билан норозилик пикетини ўтказдим.

Полиция менинг устимдан жиноий иш очган. Мен касалхонадалигим боис жабрланувчи ва гувоҳларни менга учраштирмадилар. Бирнеча кунлар бу борада суриштирув ва терговлар олиб борилган.

Ва ниҳоят,  бу кулгили ва аҳмақона даъво ўз тасдиғини топмагач, прокурорнинг: “даъволар асоссиз экани боис бу иш ҳаракатдан тўхтатилсин”  деган қароридан кейин, “саводхон” полициячилар мендан кечирим сўрашди. “Бу кечиримнгни орқанга тиқ!”, дедим ичимдан.

Икки ҳафтадан ортиғроқ касалхонада ётдим. Юрагимда иккинчи марта амалиёт (операция) ўтказишганидан кейин анча ўзимга келдим. Ва 24-ноябрда, бир ой врачларнинг доимий назоратида (ребелетация) бўлиш шарти билан уйга жавоб беришди.

Энди асосий мавзу – Аллоҳнинг қудратини бевосита кўрганимни ҳақидаги тафсилотларга ўтсак:

Мақтанган бўлмасину, шариатим ва тариқатим ибодатларини бирон марта ҳам қазо қилмаганман (операция бўлган пайтларимда қазо бўлган ибодатларимнинг қазосини ўқиганман). Жума намозига алоҳида эътиборда бўлганман.

 2015 йил 25-декабрь – Жума куни эди. Бу куни Католик насронийлар тақвими бўйича Исо алейҳиссаломнинг таваллуд куни (Christmas) сифатида катта байрам ҳисобланади ва шу сабаб ҳамма жойлар беркилиб, умумий транспорт воситалари юрмайди. Таксиларнинг нархи 3 баравар кўтарилади. Бунинг устига,  бу куни таксига талаб ниҳоятда катта эканлиги боис  такси чақириш ҳам амри маҳол.

Жума намози ўқиладиган Жомеъ масжиди бизнинг уйимиздан 6-7 км узоқликда жойлашган. Юрагимнинг аҳволи ўзимга аён.  Секин юриб етиб борарман, деган умид билан 2 соат олдин Жума намозига боришни ният қилиб йўлга тушдим. Ҳаво совуқ, шамол кучли, ёмғир тинмасдан ёғарди. 2-3 жойда  автобус бекатидаги скамейкада ўтириб, нафасимни ростлаб, ярим йўлни босиб ўтдим.

Йўлни қисқартириш мақсадида, тўғирлаб чиқиш учун, ёнида тратуари бўлмаган, 70 км дан паст тезликда юриш ва тўхташ  таъқиқланган  ўрмон ичидаги йўлдан юрабошладим. Бу йўл тепаликка қараб борарди. Салкам бир км масофани босиб ўтганимдан кейин юрагимнинг мазаси қочабошлади. Ўтиришга жой йўқ.  Бир қўлимда зўнтик, бир қўлимда ҳасса бўлгани сабаб йўл четидаги темир панжарадан тутиб нафасимни ростлашнинг иложи бўлмади.

Бор кучимни йиғиб яна 150-200 метрча юрдим. Кейин гандираклайбошладим. Ўтаётган машиналарга “мени ҳам олакетинг илтимос”, деб ишора қилсам, улар йўлдаги тўхташ мумкин эмас, деган белгига ишора қилиб: “жиннимисан, бу ерда тўхтаб бўладими”, деб ўтиб кетишарди. Ёмғир қаттиқ ёғаётган бўлсада темир панжарадан ушлаб юриш учун қўлимдаги зўнтикни ташлаб юбордим. Бунинг ҳам ёрдами узоққа бормади, нафас олишим қийинлашиб бошим айланабошлади. Баландлиги салкам 1,5 метр келадиган темир панжарадан ошиб, ўрмон томонга ўтиш, менинг бу аҳволимда имконсиз эди.  

Шунча инфарклардан, операциялардан тирик қолиб, шу ерда жон таслим қилсам-а, деган ҳаёл тарк этмасди мени. Сидқидилдан: “эй Худойим, ҳеч бўлмаса шу Жума намозини ўқиганимдан кейин ўлсам бўларди”, деб ҳаёлимдан ўтказган ҳамона, орқамдан келаётган машиналардан бири ёнимга келиб тўхтади ва “машинага ўтиринг”, деб ишора қилди.

Бу пайтда мен йиқилиб кетмаслик учун ҳассага суянган ҳолда,бир қўлим билан йўл четидаги панжарадан маҳкам ушлаб тургандим. Панжарадан қўлимни олсам йиқилиб тушишим турган гап эди. Буни машина эгаси бўлган аёл ҳам сезди чоғи, машинасидан тушиб, мен томондаги эшикни очиб, ўзи суяб машинасига ўтқазди. Унгача орқадан катта тезлик билан келаётган машиналар белгига ишора қилиб, машина эгасига: “кўрмисан, полицияга хабар берамиз сени” деб сўкиб кетишарди.

Машина жойидан жилганидан кейин, қаерга обориб қўяй сизни, деди ҳалиги ўртаяшар аёл. Стокпорт коллежи ёнидаги жомеъ масжидга, дедим зўрға нафас олиб.                   –Аҳволингизга бир қаранг, Худони ўз ширин жонингиздан ҳам яхшироқ кўрасизми? деди ҳалиги аёл.

Бугунги байрам (Christmas) муборак бўлсин! Сиз ҳам Исо(Худо)ни яхши кўрасиз-а, дедим. –Йўқ, мен атеистман, ҳеч бир Худога ишонмайман. Лекин  Худоингизга бунчалик садоқатингизни кўриб ҳавасим келди сизга. Биркун келиб диндор бўлиб қолсам, сизнинг Худойингизга иймон келтирган бўлардим,  деди ва мени масжиднинг олдига обориб туширди.

Буни эътибор билан ўқиган ўқувчи, Худонинг қудратини бевосита кўрганимга ишонган бўлса ажаб эмас.

Аллоҳнинг қудратига алоқаси бўлганлиги учун қуйидаги воқеанида айтишга жазм қилдим:

2013 йилда юракни қон билан таъминлайдиган ўнг артерия томири икки жойидан бекилиб қолган. Бунинг операцияси мураккаб эканлиги боис, докторлар мендан операция давомида ўлсам даъвом йўқ, деган тилхат ёздириб олишди.

Операцияни асли Эронлик профессор қилди. Ҳозирги операцияларда одам оғриқни сезмагани билан, мутлоқа ухлаб қолмай, гапириб ҳамма нарсани эшитиб ётар экан.

-Профессор, бардам бўлинг, операцияни бошладик, деди доктор. Мен калимаи шаҳодатни келтирдим. Шунда доктор менга қараб: “умидсизланманг!” деди.                   –Умидсизланмадим, фақат Аллоҳ қисмат қилган бўлса унга таёрландим, холос дедим.

Операция салкам 4 соат давом қилган бўлса тўхтовсиз паст овозда  Аллоҳни зикр қилиб ётдим. Менинг бош томонимда турган анестезолог англичан врач операция қилаётган профессорга “бу одам ҳа деб бир нарсани такрорлаяпти”, дебди. Шунда профессор: “Хабарим бор, такрорлайверсин, бизнинг ишимизни енгиллаштираяпти”, деган.

Операция тугаб ўзимга келганимдан кейин профессор бошлиқ операция қилганлар палатага келишди. Кутилмаганда доктор менга қараб: “Профессор, бизнинг ҳаққимизга бир дуо қилинг”, деди. Мен дуо қилдим.

Унинг ҳамкасблари: “Сиз қанчадан-қанча имомларни, ҳатто шайхларни операция қилгансиз. Биронтасидан ҳам дуо сўрамагансиз. Энди эса дунёвий олимнинг дуосини олдингиз. Бунинг боиси нима?”, деб сўрашган.

Шунда профессор: “унинг диний илми имомларча, шайхларча эмасдир-у, аммо эътиқоди юқори экан. Шунча одамнинг юрагини операция қилган бўлсам, биронтасининг калима келтирганини эшитмагандим”, деган. Шундан кейин Манчестер Университети юрак марказидаги барча мен ҳақимда биладиган бўлди. Ҳатто инглиз тилида нашр қилинган “Ислом асослари” номли китобим ҳам булар орасида қўлма-қўл бўлган.

Шундан икки йил ўтиб, яқиндаги операция ҳам шу марказда бажарилди. Лекин бу галги операцияни етакчи (консултант) доктор, англичан аёл қилди. Операцияга киришдан олдин ҳамширага: “боринг, профессорни таҳорат қилдиринг, у операцияга таҳоратсиз кирмайди”, деган.

Бу галги операцияда калимаи шаҳодатни келтирганимга, операция давомида Аллоҳни зикр қилишимга ҳечким ажабланмади. Омин, Аллоҳу акбар!

Ахмад ҳожи Хоразмий

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.

"Дунё ўзбеклари" дан олинди

 

Шарҳ ва комментлар

Дунё ўзбеклари”дан:

Буюк Британияда истиқомат қилаётган таниқли ўзбек олими, профессор Аҳмад ҳожи Хоразмийга бир таклиф ва маслаҳат: Агар Сиз Англиядаги тажрибали ва кўзга кўринган бирорта ҳуқуқшунос ва ё адвокат билан бамаслаҳат иш олиб борсангиз, полиция Сизга етказган моддий ва маънавий зарар учун Лондон маҳкамасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистонда бугунги тузум бор экан, бундан умид қилмаса ҳам бўлади. Лекин Буюк Британия – барибир Буюк Британия!!!

Нима бўлганда ҳам, нашримиз ўқувчилари номидан Аҳмаджон акага сиҳат саломатлик ва узоқ умр тилаб қоламиз.
Сардор Собир

13.01.2016 at 04:50

Ўзбекистонда биосфера экологияси ва тупоқ унумдорлиги учун, Набижон Боқий айтганидай йўқ ердан йўқ адолатни қидириб Англияга келиб қолдингиз.
Энди бу ердан ҳам адолат қидириб, кейин қаёққа бормоқчисиз ҳожи ота?!
“Олимнинг қисмати” романингизни ўқиб ҳаётингиз курашлардан иборат эканлигини тушингандик.
Курашда бардавом бўлинг, чеченлар ва туркманларга ўхшаб қайтувсиз бўлинг. Мирсаидов айтганидай эгилиб яшагандан тикка туриб ўлишни афзал биладиганлардан экансиз. Шундай қолинг.

Карим Жуманиёзов. 

11.01.2016 at 23:39

Аматжон ака билан боғлиқ шу ҳодиса Хоразмда рўй берганида одамлар мелисахонага ўт қўйган бўлардилар.
Навоийнинг “Эл унга (муҳожирга) шафиқу-меҳрибон бўлмас эрмиш” деганидай Хоразмийдай илмли ва эътиқодли одам ҳеч нарсача бўлмай қолибди-да Европада. Қани уларнинг инсон озодлиги ва қадр қиммати ҳақидаги тупик сочиб гапиришлари?  Ваҳобийлар бекорга КОФИР демайди уларни!
Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизни ҳожи ота.

Сўфий

11.01.2016 at 05:31

                Ваҳобийга

               “ Аллоҳга ялиниб ўтирмай, кароматингизни ишлатиб, масжидга учиб борақолмабсиз-да”, деб ҳақиқий ваҳобийларнинг гапини айтиб, имондан чиқибсиз биродар. “Мухлис” деб номланган биродаримизнинг “Maqoladagi hodisa Allohning qudrati bulishi bilan birga Naqshbandiya tariqati sufisi – Xorazmiyning karomatidan ham darak emasmi?!” деганида маъно бор.

Ҳожи Хоразмий тариқат борасидаги ибодату-риёзатларида бардавом бўлса учадиган даражага ҳам етар ин-ша-Аллоҳ. Ёзганингизга қараганда Намоз Нормўминнинг ўзи бўлмасангиз деб қўрқаман.

Ваҳобий

11.01.2016 at 04:37

Жаноб Хушев нимага менинг кечаги ёзган комментимни нашр қилмаяпсиз?
Илтимос адл бўлинг!  Майли ўша сомментимни қайтадан юбораман.

Ҳожи ака, Нақшбандия тариқати сўфийлариданман, деб юрасиз. Эшитишимизга қараганда сўфийларда каромат бўлар экан.
Аллоҳга ялиниб ўтирмай, кароматингизни ишлатиб, масжидга учиб борақолмабсиз-да.
Номоз Нормўмин бекорга пўстагингизни қоқмайди сиз сўфийларнинг.

Рихсивой Тошкандий

11.01.2016 at 01:13

Исмат аканинг яхши адвокат топиб, Лондон судига мурожат қилиш таклифи яхши, аммо:
Биринчидан, адвокатлар ниҳоятда қиммат. Иккинчидан, полицияга қарши ишни унақа-бунақа адвокат олмайди. Олгандаям ютқазиб, тўлаган пулингизга куйиб қоласиз. Буни мен ўз тажрибамдан биламан.
Манашу сайтнинг “дунё” деган разделида шу мақолага Фарҳод Туркийнинг комментини ўқидим. Унда ВВС журналистларидан ёрдам сўраш айтилган. Бу иш ВВС ёки бошқа газеталар журналисти назоратида бўлса адвокатлар дадил ҳаракат қилади.

Фарҳод Туркий. 

10.01.2016 at 21:39

Тағин мен Фарҳодман Исмат ака.
Кўнгилдаги иш бўлибди бу мақолани яна сайтга қўйиб.
Китобини варақлаган полициячилар Хоразмийнинг нафақат йирик олим – профессор эканлигини, 70 га яқинлашган ногирон одам эканлигини ҳам билатуриб, уни шу аҳволга солишларидан уларни ФАШИСТ деб аташ ҳам камлик қилади.
Бу мақолани Ўзбекистон расмий матбуотида ҳам нашр қилиш керак. Шунда Европа, демократия деганда одамларнинг сўлаги оқмайдиган бўлади.

Фарҳод Туркий

10.01.2016 at 20:01

Яна мен, Фарҳодман Исмат ака.
“Номус ўғрилари” доҳил мақолалар ёзиб қанчадан-қанча мазлумларнинг ёнини олганингизни билганимиз учун ёздим аввалги комментни.
Америка ва бутун Европа бўйлаб мусулмонларга нисбатан совуқ муносабат айни авжига чиққан вақда Хоразмий билан боғлиқ бу зўравонликнинг рўй бераётгани бежиз эмасмикан, деган хавотирдамиз.
Исмат ака, “Ғат-ғат қилган карнайчи, балога қолди сурнайчи” деганидай, бегуноҳ ҳожи ота Ваҳобийлар қилаётган террорнинг
қурбонига айланиши ҳам мумкин.

Фарҳод Туркий

10.01.2016 at 19:42

Хоразмий домланинг юрак тўла изтиробли мақоласини ўқиб кечаси билан ухлай олмай чиқдим.
Исмат ака келинг, адолат тантанаси ва Аллоҳ ризоси учун, манашу домланинг ҳимоясига бел боғланг. Чунки мусулмонларга нафрат билан қарайдиган “демократ” полициядан ҳар нарсани кутиш мумкин.
ВВСчиларни сиз яхши танийсиз, улар ҳам сизни ҳурмат қилади. ВВС ҳечкимдан қўрқмайди. Ҳеч бўлмаса, бу нарса ўз изига тушиб кетгунича ВВСчилар ўз ҳимояларига олсин домлани. Ҳаммамизнинг номимиздан илтимос қилинг ВВСга.

Muxlis

10.01.2016 at 06:14

Avvalgi yozgan kommentimga qushimcha qilib quyidagilarni yozmoqchiman:
Bu maqolani uqiganimdan keyin A.Xorazmiyning “Tasavvuf va tariqat haqida” risolasini yana bir marta o’qidim.
Xorazmiy salkam 20 yildan buyon tariqat ibodatlarini qilayotgan sufiy ekanlar. Sufiylarda karomat bulishini ham uqiganman.
Maqoladagi hodisa Allohning qudrati bulishi bilan birga Naqshbandiya tariqati sufisi – Xorazmiyning karomatidan ham darak emasmi?!

  1. Самад Олим. 

10.01.2016 at 05:54

Менинг кўз олдимдан ҳеч кетмаяпти Хоразмий домланинг касалхонада полиция зўровонлигига қарши пикет қилиб ўтириши.
Исмат ака, дунё таниган сайтнинг эгасисиз, домлага қилинган зўровонликни жавобсиз қолдирманг.
Акс ҳолда у “демократ” полициячилар ёши улуғ ҳимоясиз ҳожи отани баттар қилишлари мумкин.

Zamona

10.01.2016 at 05:32

Nega bu hodisa mo’jiza bo’ladi? Alloh mo’jiza ko’rsatsa Amerika arablarni bombalashni to’xtatsin. Qochoqlarni dengizga cho’ktirmasdan o’tkazsin. Yoki arablarbi ilmli qilib Ruslarning samolyotlarini bombalamaydigan qilib qo’ysin.

Биродар

10.01.2016 at 04:54

Худонинг қудрати ҳақида билардик. Аммо Аллоҳ ўз қудратини бу даражада очиқдан-очиқ кўрсатганини эшитмагандим.
Қаранг, тўхташ мумкин бўлмаган жойда, яна Худога ишонмайдиган атеист, полиция томонидан жазоланишига рози бўлиб, ҳожи отани масжидга олиб кетгани, яна унинг эътиқодига ҳавас қилиб, диндор бўлсам сизнинг Худойингизга – Исломга иймон келтираман, дегани Аллоҳнинг кўрсатган буюк қудрати бу!
Муслим

10.01.2016 at 04:43

Эътиқод деган тушунчага бир мисол бўлибди бу мақола.
“Ранг кўр, ҳол сўр” деб бекорга айтилмаган.
Отам мақоланинг бошидаги суратни кўрибоқ катта қилиб принтердан чиқариб олдилар. Чунки бобомизга ўхшар эканлар.Бобомиз жомеъ масжидда узоқ йил имом бўлганлар, ҳеч суратга тушмаганлар.
Бобомизга ўхшагани учун эмас, аслида ҳам юзидан нур томиб турган париштали одам экан ҳожи ота.

Ozbekxan

10.01.2016 at 01:09

АҲМАД ҲОЖИ АКА СИЗНИ ҚАЛБИНГИЗ ТОЗА, КУНГИЛЧАН ҲАММАГА ИШОНУВЧАН ОДАМСИЗ. ШУ УЧУН ҲАМ БОШИНГИЗ ҲАМИША БАЛОГА ДУЧОР. БАРДАМ БЎЛИНГ РУҲИНГИЗНИ ТУШИРМАНГ ҲАЛИ ЎЗОҚ ЯШАЙСИЗ, БАРДАМ БЎЛИНГ ДОМЛА!!!

Muxlis

09.01.2016 at 20:19

Biz bu maqolani kuzlarimizdan yosh oqa-oqa uqidik.
Bizningcha bu axvolda Jumaga bormaganingizda ham Alloh kechrardi sizni. Shunchalik qiynalib boribsiz Juma ibodatingiz qabul bulsin. Usha kungi Jumaga borganingiz Hajga borgan bilan teng bulibdi.
Alloh uzoq umr bersin sizga hoji ota, bij haqqimizda ham duada buling.

Содиқ. 

09.01.2016 at 20:56

Бу мақолани инглиз тилига ҳам таржима қилиб нашр қилиш лозим.
Сабаби шуки, англичан ва бошқа демократлар ҳам ўқиб ўзларининг ҳақиқий башарасини бир кўрсин.
Ўзбекистонда милиция ҳақида қонун йўқлигидан бош-бошдоқлик ва адолатсизлик деб жар солаётган демократлар ва ўзларимизнинг “Озодлик”чи ўзбеклар ҳам яхшилаб ўқиса бўларди бу мақолани.
Шунда билишарди ўзбек милицияси ва демократлар полициясининг фарқини. Милицияниннг ўлиги ҳам ортиқ экан бунақа демократ полициядан

Бекмурод

09.01.2016 at 19:32

АЛЛОҲНИ ТАНГРИМИ Ё ХУДО ДЕЯ МИНГ НОМ БИЛАН АТАСАК ҲАМ У ҚУДРАТЛИ ВА ЯККАЮ ЁЛҒИЗДИР. АЛЛОҲДАН ЎЗГА АЛЛОҲ ЙЎҚ… АҲМАД ҲОЖИ АКА АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН. САМИМИЙЛИК БИЛАН БИТИЛГАН БИТИК ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЮРАККА ТЕГАДИ. ТАНГРИЧИЛАРНИНГ ГАПИ БИЛАН АЛЛОҲДАН, ВАҲОБИЙЛАРНИНГ ГАПИ БИЛАН ТАСАВВУФДАН ҚАЙТМАНГ. НУРЛИ ЙЎЛИНГИЗ ДАВОМ БЎЛСИН!

Tangrim dini -Turkiylar dini

09.01.2016 at 08:40

Tangrimni eslaganizda hayotingiz boshqacha bo’lar edi.

    jamila

09.01.2016 at 09:08

              Haqiqatdan tangrim dinidagilarning hayoti boshqacha ular aldamaydi. Oilasini gulday qilib qoyadi.

 

 

Категория: Дин ва Тасаввуф | Добавил: Horazmiy (2016-01-13)
Просмотров: 1464 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 Тохир   (2016-01-15 11:53 PM) [Материал]
Бу мақолани ҳаёжон ва изтироб билан ўқидим.
Аллоҳ ўз солиҳ қулларига оғир пайтда қудрат қўлини чўзишини билардим.
Хоразмий акамнинг саргузаштиям бунга бир мисол бўлибди.
Ишончим комил, Аллоҳ ўз солих қулини полицияга ўхшаган зўравонлардан ҳам ҳимоя қилади.
Аллоҳга таваккал қилинг ҳожи ота.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0