"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Дин ва Тасаввуф

Иегова (Тангри) шоҳидлари ҳақида билганларим
Ахмад ҳожи Хоразмий

Иегова (Тангри) шоҳидлари ҳақида билганларим


Дин
ер юзидаги инсонларнинг бу фоний дунёда яшашлари учун Аллоҳнинг пайғамбарлари воситасида нозил бўлган китобларида баён қилинган қонун-қоида ва йўл-йўриқлар мажмуасидир.

Инсоният цвилизацияси мабойнида турли хил динлар, уларни тарғиб қилган пайғамбарлар, улар орқали нозил бўлган Aллоҳнинг сўзларидан иборат китоблар ва булар асосида юзага келган шариатлар пайдо бўлган.

Ҳозирги даврда Насронийлик, Ислом ва Буддизм жаҳон динлари ҳисобланиб уларга ер юзи аҳолисининг ярмидан кўпроғи эътиқод қилади.

Насроний динига 154 мамлакатдан 2 миллиардга яқин киши эътиқод қилади. Унинг асосчиси милоднинг биринчи йили Исроил заминидаги Вифлеемда дунёга келган Ийсо алейҳиссалом (Ийсо бинни Марям) ҳисобланади.

Ислом динига дунёнинг деярли барча мамлакатларидан 1 миллиарддан ошиқ киши эътиқод қилади ва унинг таблигчиси, Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари  милоднинг 571 йили Арабистон заминидаги Маккада дунёга келган Муҳаммад алaйҳиссалом (САВ)  (Муҳаммад ибн Абдуллоҳ) ҳисобланади.

Буддизм динига дунёнинг 86 мамлакатидан 700 миллионга яқин киши эътиқод қилади ва унинг асосчиси милоддан (эрамиздан) 500 йил олдин Ҳиндистонда дунёга келган Будда (Сиддхартха Гаутама) ҳисобланади.

Таъбир жоиз бўлса мен 20-аср ўрталаридаги таниқли уламо Абдулла қори таъсирида 3 ёшимдан диндор (Аллоҳнинг у ёки бу динига эътиқод қилувчи)га айланганман. Мана 60 йилдан кўпроқки Аллоҳ буюрган динга эътиқод қилиш билан бирга дин ва диндорларни ўрганиш биланда баҳоли қудрат шуғулланаяпман.

 Сурат-1. Тангри шоҳидлари рус гурухи

Талабалик давримданоқ жаҳон динларига қизиқиб Қуръони карим, Инжил, Таврот, Забур, Авесто, Трипитака каби диний китобларни ўқиб, уларни ўрганишга киришганман. Ва шунингдек бу динларга мансуб диндорлар  билан мулоқатда бўлиш, уларнинг диний ибодат ва русмларини кузатиш менинг тадқиқот йўналишларимдан бири ҳисобланади. Менинг бу борадги тадқиқотларим қайси динга мансуб бўлмасин, эътиқодли диндорларнинг мутлоқ кўпчилиги иймонли ва диёнатли инсонлар эканлигини кўрсатмоқда.

20-аср охири ва 21-аср бошларида турли хил динлар ўз нуфузини ва эътиқодчиларининг сонини ошириш мақсадида тарғиботни авж олдириб юборишди. Натижада айрим динлар (ёки мазҳаблар) дунёнинг кўп мамлакатларига кириб борди. Бу динларнинг айримлари жамиятда у ёки бу кўринишдаги хаф туғдираётгани учун тегишли давлатлар қонуни билан улар фаолияти таъқиқланаяпти ҳам. Шундай динлардан бири "Иегова(Тангри)шоҳидлари" бўлиб, у дин (тўғирироғи мазҳаб) Насроний динига мансуб бўлиб уни Католик, Проваслав ва Протестант насронийлари адашган тойипа дейишади.

Бу дин 1870 йилда Америкада, Чарлз Тейз Рассел раҳбарлигида Инжилни ўрганувчилар тўгараги сифатида ташкил топган. Бугунга келиб уларнинг сони дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида 6 миллиондан ошган.

Улар ер юзида Ийсо алейҳиссалом бошчилигидаги адолат, тинчлик ва фаравон ҳаёт ҳукм сурадиган жамиятнинг бўлишлигига, охирзамон яқин эканлигига, Иегова(Тангри)шоҳидларининг бурчи Тангри ва унинг ҳақиқатини тарғиб қилиш эканлигига ишонадилар.

Сурат-2. Рой ва Иоанна Вилкинслар билан Инжилни ўрганишда.

2006 йилда асли Италиялик, ҳозирда буюк Британия фуқораси бўлган Мария исмли аёл уйга ташриф буюриб Тангри шоҳидлари билан бирга Инжилни ўрганишни таклиф қилди. Динлар, диндорлар ва диний китоблар тадқиқотчиси сифатида унинг бу таклифини  жон деб қабул қилдим ва Болтон шаҳридаги Тангри шоҳидлари рус грухи (сурат-1) таркибида Инжилни ўрганиш машғулотларига қатнашабошладим.

Грух маъсули Рой Вилкинс рафиқаси Иоанна билан хафтасига бир кун уйга келиб менга Инжилдан дарс берабошладилар (сурат-2)

Бу грухда 20-30 киши бўлиб буларнинг асосий қисми маҳаллий англичанлар эди. Қолганлари русча гапрувчи собиқ СССР ва Европаликлар эди. Машғулотлар рус ва инглиз тилларида ўтарди. Машғулотни Тангри шоҳидлари йиғилиши оқсоқоллари "Инжил асли нимани ўргатади?" программаси (китобчаси) бўйича олиб борарди.

Грух қатнашчиларининг ёши ва малакаси жиҳатдан турли хил бўлган одамлар эди. Машғулони олиб борувчи оқсоқол(муаллим)ларнинг биронтасида дин ёки Инжил бўйича мутахасис бўлмай, турли соҳадаги ва турли малакадаги одамлар эди.

Шу боис машғулот жараёнидаги Инжил оятларини  ўрганиш ва шархлашда  унга илмий ва ижодий ёндашиш йўқ эди. Бу оқсоқоллар қўйилган саволларга тўғри жавоб берганларгада, малакасиз ва хато жавоб берганларгада ҳар доим "Яшанг, жуда зўр жавоб бердингиз!", дейишарди.

Шу билан бирга Тангри шоҳидларининг йиғилишларига, вилоят ва мамлакат конгрессларига Боби Грин (Bobby Green) каби  Инжил бўйича чуқур билимга эга бўлган эътиқодли насронийлар ҳам келарди. Мен эса айнан шундай одамлар билан дин ва Инжил борасида кўпроқ мулоқат қилишга интилардим (сурат-3).

Кези келганда айтиш лозимки, Боб Грин Инжилда қайд қилинган "Улар Тангрининг маънавий ўғиллари сифатида қайта туғилган" (1 Петр 1:23) ва Ийсо алейҳиссалом ерга тушиб салтанатни бошқаришида иштирок қиладиган 144000 (Луки 12:32) муқаддас насронийлардан   бири саналар экан.

Сурат-3. Бобби Грин билан Инжил мутоаласида

Лекин шуни афсус билан қайд қилиш керакки, Иегова шоҳидларининг кўплари эътиборсизликлариданми ёки эътиқодсизликлариданми Инжилга етарлича (масалан мусулмонлардай) ҳурмат билан эътиборда бўлишмас экан. Машғулотларда, конгрессларда
Инжилни йўлакларга ва оёқлари остига қўйишади (сурат-4). Ҳатто айрим пайтлари,
эътиборсизликдан бўлса керак, Инжилнинг устига оёқларини қўйиб ўтиришади.

Бундай ҳолатни йиғилиш оқсоқоллари (муаллимлари)га, юқори органларидан келган текширувчи (надзирател)ларига кўрсатиб, бу ҳақда машғулот жараёнида, йиғилишларда Тангри шоҳидларига айтиб тўғирлаш лозимлигини таклиф қилганман.

Улар эса менинг Инжилга ҳурмат ва эътиборим учун менга катта миннатдорчилик билдириб бу нохуш ҳолатни машғулот ва мажлисларда айтиб зудлик билан бартараф қилишга ваъда берган бўлсаларда бирон жойда бу ҳақда гапирмадилар ва Тангри шоҳидлари томонидан Инжилга нисбатан эътиборсизлик давом қилмоқда.

Иегова шоҳидларининг катта кўпчилиги бошқа дин вакиллари каби диёнатли ва сахий инсонлар эди. Бироқ Иегова шоҳидлари сафида Ўзбекистон, Эрон каби ислом мамлакатларинингда вакиллари борлиги, уларнинг оғиз кўпиртириб: "Тангрига етадиган ҳақиқий динни энди топдик. Бундан бошқа барча динлар ва уларнинг китоблари сохта, уларни ахлатга ташлаб куйдириб юбориш керак", дейишлари уларни яқинроқдан
ўрганишим (тадқиқ қилишим)га сабаб бўлди.

Шундай Иегова шоҳидларидан бири ҳозирда 32 ёшли Ўзбекистон фуқороси Азиз Аннаев эди (сурат-5). Ҳужжати бўйича отасининг миллати туркман, онасининг миллати – ўзбек, ўзининг миллати эса – татар?!

Буюк Британиядан сиёсий бошпана олиш учун Исломдан воз кечиб Тангри шоҳидлиги(хрестианлик)ни қабул қилган. Агар бу йўл биланда сиёсий бошпана олабилмаса, қайсидир бир дипломатнинг маслаҳати асосида ўзини кунти (гомосексуалист) деб эълон қилиб, бу йўл билан сиёсий бошпана олиш ҳаракатини қилмоқчилигини ҳеч андишасиз айтиши кишининг таажжубини янада оширади.

Унинг Ўзбекистонни ватан сифатида ёмон кўриши, ўзбек, туркман умуман туркий миллатга мансуб бўлишдан ор қилиши ва уларни қўй (баран) деб камситгани учун Жириновскийни ҳурмат қилиши ва шу боис исми шарифинида Алекс Анан (Аlex Annan) деб ўзгартирганини ҳар доим намойишкорона такрорлаши менга оғир ботган томони бўлди.

Сурат-4. Тангри шоҳидлари конгресида. Лондон-2008

Маълумки, ўзбек (умуман Ўрта Осиё) ҳалқи ўз минталитети бўйича асосан камтар, чидамли, меҳнатсевар ва итоатгўй ҳисобланади. Шу боис Жириновский типидаги айрим руслар ўзбекларни қўй (баран) деб аташлари сир эмас. Ўз навбатида ўзбеклар ҳам уларни маст бўлиб тупроққа беланишлари (минталитети) бўйича "Оқ қулоқ" (чўчка) дейишларида сир эмас.

Алекс Ананнинг буюк Британиядаги асосий машғулоти Ангилиянинг жанубидаги Оқ оролда чўчка ва молбоқарлик ишлари бўлиб, ватандошларини ва бошқа муҳожирларни алдаб ишлатиш ва уларнинг ҳақидан уриб қолиш кабилар экан.

2008 йилги Тангри шоҳидларининг Лондондаги конгрессида асли Латвиялик, ҳозирда Дублин (Ирландия)да яшовчи Ива Врона билан учрашуви ва уни тез орада бебахт қилиши қуйидаги битикка ва "таҳсин"га лойиқ. Ўшанда Иегова шоҳидларидан бўлмиш Ива эри ва 9 ёшли қизи билан бахтиёр яшаётганини айтганда кўпчилик ҳавас қилган бўлса Алекс ҳасад қилган экан чоғи.

4 ой давомида Ива билан интернет ва телефон орқали қилган мулоқати жараёнида уни шундай авраганки, Алекс билан янги ва янада бахтлироқ оила қуриш илинжида Ива эри билан ажрашади. Ва унинг олдига келиш учун билетга пул сўрайди. Шунда Алекс: "Кеча Ийсо алейҳиссалом тушимга кириб Ивага уйланма, сизларнинг муҳаббатингиз шайтоний деди", деб уни рад қилди.

Бегона юртда уйсиз, оиласиз ва пулсиз қолган Ива тиламчилик қилиб пул топиб Латвияга учиб кетади ва унга: "Алекс эсингда бўлсин, Худо Инжилда кимки бировнинг оиласини бузса, Мен унинг ўзини яксон қиламан деган", деб хат ёзди. Инжилда Тангрининг: "Сохта (аферист) диндорлардан эҳтиёт бўлинг, уларнинг кимлигини қиладиган ишларидан билиб оласиз" (Матвей 7:15-16), дегани айнан Алекс ва шу кабилар учун айтилганига шубҳа қолмайди.

Иегова шоҳиди бўлмиш Алекс Анан фаолиятини ўрганиб бу диний ташкилот фаолиятининг Ўзбекистон, Тожикистон каби қатор мамлакатларда манъ қилинаётганининг сабабига тушингандай бўлдим.

Сурат-5. Муртад ва аферист Alex Annan

Шундан кейин мен Алексга: "Тирик шайтонни кўришни ҳоҳласанг кўзгугига қара, уни кўриб  шайтон шоҳиди эканингга ўзингда амин бўласан", дедим. У дарров тушинди менинг нима демоқчилигимга ва: "Шунинг учун хрестиан бўлдим-да, мени улар тарбиялаб Тангри шоҳиди қилсин деб", деса бўладими. Шунда буюк шоир ва мутаффакир Навоий ҳазратларининг:

Кучук билан хўтикни қанча қилсанг тарбият,
Ит бўлур, эшак бўлур асло бўлмас одамий.

дегани эсимга келди. Шунингдек Инжилда ҳам "Яхшилар ривожланиши учун ёмонлар йўқотилиши лозим" (Притчи 12:18, Откровение 11:18) деб бекорга айтилмаганига яна бир бор иймон келтирдим.

Алексга ўхшаганларнинг таркидин қилишини Инжилнинг юқоридаги оятлари бўйичада Исломдан Алексга ўхшаган ёмонлар йўқолиб, унинг янада ривожланиши учун Аллоҳнинг инояти деб тушиниш лозим.

Динлар тадқиқотчиси, профессор  Ахмад  ҳожи  Хоразми


Буюк Британия,  Стокпорт шаҳри

 

 

Категория: Дин ва Тасаввуф | Добавил: Horazmiy (2012-12-06)
Просмотров: 1599 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 мухвммвд   (2013-01-25 11:10 PM) [Материал]
salom

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0