"Yangi dunyo" va "Dunyo uzbeklari" дан олинди
Ахмад ҳожи Хоразмий
Тасаввуфга тош отманг
ёхуд Намоз Нормўминга жавоб
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Менинг қаламимга дохил "Тасаввуф ва тариқат ҳақида” номли мақолага кўплаб муносабатлар билдирилаяпти. Муносабат билдирувчиларнинг айримлари бир бири билан тортишиб ҳам қолмоқда. Мен ёзган бу битикка жон куйдириб ижобийми, салбийми муносабат билдираётганларнинг барисига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Аллоҳ рози бўлсин улардан.
Муносабат билдирувчилар ичида айниқса икки кишининг ёзганлари эътиборимни кўпроқ тортди. Шоир Юсуф Расулнинг: "Салафийлар кимлар?” ёки Намоз Нормўминнинг фикрларига муносабат”, мақоласи менда катта таъсурот қолдирди.
Таъсурот қолдирди шунинг учунким, мен Юсуф Расулни шоир, ташкилотчи-журналист сифатида танирдим. Унинг бу ва кейинги мақолаларини ўқиб у яхшигина тасаввуф ва дин тарихчиси ҳам эканига (кўз тегмасин) ҳайрон қолдим. Ҳатто Намоз Нормўминдай ислом билимдонлари ҳам ўзининг "Ўрта йўлни қандай топамиз?” мақоласида Юсуф Расул ёзган факт ва фикрларнинг биронтасигада жўяли эътироз билдира олмаган.
Энди Намоз Нормўминнинг ёзган "Тасаввуф ва тариқат ҳақида”ни ўқиб, номли муносабатига келсак:
Намоз ака тасаввуфни ботил йўл ҳисоблаб, мени ва мен билан ҳамфикр бўлганларни Ислом билан ботил ғоялар(тасаввуф)ни бир-бирига аралаштирмасликка, бу йўлдан қайтишга чақирганлар.
Исломнинг 40 фарзидан бири амри маъруф орқали адашганларни тўғри йўлга солишдир. Биз гумроҳларни тўғри йўлга солиш учунги Намоз аканинг саъий-ҳаракатлари учун Аллоҳ ундан рози бўлсин.
Бироқ мен тасаввуф(тариқат)га билмасдан ёки адашиб кириб қолганим йўқ. Мен (ва менга ўхшаганлар) тасаввуфни йиллар давомида ўргандим ва унинг ботил ғоя эмаслигига ишончим комил бўлганидан кейин ва бу маъсулятли йўлга рухан таёр бўлганимдан кейингина кира олдим.
Ҳаммага маълумки, калимаи шаҳодатни дилида ва тилида келтирган одам Ислом (дин)га киради ва мусулмон бўлаолади. Лекин тариқатга кириб сўфий бўлиш ғоятда қийин ва бу камдан-кам мусулмонларгагина насиб қиладиган неъматдир.
Намоз аканинг "Тасаввуф ва тариқат ҳақида”ги мақолага ва шунга боғлиқ бўлган бошқа мақолаларга муносабатини диққат билан ўқиб чиқдим ва қуйидаги хулосаларга келдим:
-Намоз ака бу мақолани шошиб-пишиб, эътиборсиз ўқиган, ёки
-Намоз аканинг тасаввуф ҳақидаги билими ниҳоятда саёз, ёки
-Намоз ака ўз мақоласини ёзишда Расулуллоҳ(САВ)нинг: "Ҳар бир ҳаракат ниятга яраша бўлғусидир”, дегани бўйича унинг нияти тасаввуфга тош отиш бўлган.
Намоз ака: "Ушбу мақола Ислом дини ҳақида нотўғри тасаввур тарқатишнинг энг ёрқин мисолларидан биридар”, дея даъво қилади. Намоз аканинг бу даъвоси асоссиз. Мен ёзган мақолада Исломга иҳонат келтирадиган битта ҳам сўз йўқ. Бу мақолада Тасаввуф ва тариқат ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар айтилган холос. Буни мақоланинг сарлавҳаси ҳам айтиб турбди.
Намоз аканинг пантеизм, инсонни илоҳлаштириш каби даъволари ҳам асоссиз. Бу мақолада бундай нарсалар йўқ. Булар Нмоз аканинг "Ҳар бир ҳаракат ниятга яраша бўлғусидир” ҳадиси асосидаги ўзининг тўқимаси холос.
Эътибор беринг-а, мендан келтирган иқтибосларининг биронтасигада жўяли эътироз айтаолмаган.
Намоз ака: "Тасаввуфнинг ақидаси Ла вужуду иллалоҳдир”, деб таъкидлайди. Бу ҳам унинг "ихтиро”си бўлс керак. Чунки мен шунча йиллардан буён тасаввуфни ўрганаётган бўлсам, бунақа ақидани Намоз акадан эшитаяпман.
Шуни тан олиш керакки, Исломдаги Ваҳобий, Салафий, Ҳизбутчи ва бошқалар каби, умумий мусулмонларнинг 2 % ини ҳам ташкил қилмайдиган Исломчи радикаллар каби тасаввуфда ҳам оз сонли адашган тариқатлар бўлган. Булар ҳақида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобида ҳам келтирилган. Намоз ака айтаётган "Ла вужуду иллалоҳ” ақидаси ўша ботил тариқатларнинг биронтасида бўлса бордир.
Жуда кам сонли жоҳил Ислом радикалларининг ғоя ва даъватлари Ислом динига асос бўлмагани каби, уларнинг ҳам ақидалари тасаввуфда асос бўлаолмайди.
Намоз ака шайх Мансур Халложнинг: "Анал Ҳақ” дегани учун жоҳил муллалар патвоси билан қатл қилинганини ибрат сифатида, ўзига хос бир қониқиш билан қайд қилади.
Ҳа, Мансур Халлож ўзининг "Анал Ҳақ”идан қайтмаган, шу билан бирга "Худоликни даъво қилишдан Аллоҳнинг ўзи асрасин”, дейишдан ҳам тўхтамаган. Ҳатто қатл қилинишидан олдин ҳам Худога сажда қилиб 100 ракатдан кўпроқ намоз ўқиган.
Мансур Халлож ҳақида шайх Аҳмад Яссавий:
Билмадилар жохил муллолар, "Анал Ҳақ”нинг маъносин,
Қол (жохил) аҳлига ҳол (ботиний) илмин Ҳақ кўрмаган муносиб,
Мансурдек авлиёни қўйдилар дорга осиб. Деб ёзади.
"Ўша даврда Хожагон (ҳозирги Нақшбандия) тариқати сўфийларидан лоақл битта одам бўлганида ҳам ўша жоҳил муллоларга "Анал Ҳақ”нинг маъносини тушинтириб Мансур Халложни ўлимдан қутқарган бўларди”, деб ёзади Хожагон тариқати шайхларидан бири.
Юсуф Расул ўзининг Намоз Нормўмин фикрларига муносабатида: "Намоз ака тасаввуф ғояларини ботил (хато) йўл демоқда ва тасаввуф ихлосмандларини бу йўлдан қайтишга ундамоқда. Бу қараш Ваҳобийлар ва уларнинг издошлари бўлган Салафийлар қарашидир”, деб тўғри таъкидлаган.
Бунга эътироз сифатида Намоз ака ўзининг: "Ўрта йўлни қандай топамиз?” мақоласида: "Юсуф Расул ўз мақоласида менга кичкина туҳмат ҳам қилган. Яъни у киши мени Салафийликда айблаган. Холбуки, мен на бирон мақоламда, ёки бирор жойда ўзимнинг бу ёки бошқа бирор исломий гурух тарафдори эканлигимни айтмаганман”, деб ёзади.
Ислом радикалларидан биронтаси ҳам: "Мен Ваҳобийман”, деб айтган эмас. Улар доимо: "Аҳли суннатмиз, соф Ислом ва ақида тарафдоримиз. Биздан бошқа ҳамма ботил йўлда”, деб таъкидлаб келади.
Ўрни келганида айтсам, Намоз ака бирон масалани (у ҳоҳ тўғри бўлсин, ҳоҳ хато бўлсин) асосламоқчи бўлса, алоқадор бўлган ва бўлмаган, қатор оят ва ҳадисларни аралаш-қуралаш қилиб тўлдириб ташлайди. Бир қараганда (Исломни чуқурроқ билмаган одам) Намоз акани Қуръон, Ҳадис, Фикх илмининг уламосимикан дейди.
Нормўминчиларнинг кўпларида шундай одат бор. Коммент ёзадиганларга эътибор беринг-а, биттаси ўз қарашининг тўғри эканлиги ҳақида қатор оят ҳадис ва бошқа маълумотлар келтиради. Иккинчиси эса сеники хато, меники тўғри деб, ундан ҳам кўпроқ оят, ҳадис, ривоят ва нақллар келтиради. Қайси бири оят ва ҳадисларни кўпроқ келтирган бўлса шуники тўғри, деб бўлмаса керак.
Эътибор беринг-а, Намоз ака: "Ўрта йўлни қандай топамиз?”, деган 3-4 саҳифалик мақоласида сарлавҳа(мақсад)га алоқадор: "...динни ўрганишнинг ва тараққий қилдиришнинг мўътадил (ўрта) йўли тарафдориман”, деган жумласидан бошқа ҳеч нарса йўқ. Бу жумла ҳам ўрта (мўътадил) йўлни қандай топиш ҳақида биронта белги бермайди.
Намоз ака Юсуф Расулга бирнеча саволлар билан мурожат қилади. Булар ичида Мавлоно Румий ҳақидаги саволига Юсуф Расул ўзининг "Дин – бир кўприкдир” мақоласида чиройли бир услубда, билвосита қилиб жавоб берган бўлсада, Намоз ака ботил деб ҳисоблаётган тасаввуфнинг кичкина бир вакили, Мавлоно Румийнинг тарафдори сифатида мен ҳам муносабат билдиришни вожиб деб билдим.
Намоз ака Мавлоно Румийнинг тасаввуф (ботиний) аснода битган шеърларига ишора қилиб, ғазаб билан: "Ислом динида эса ҳақиқат (ҳукм) зоҳирга қараб баҳоланади”, дейди. Яхшиямки, Румий замонида Намоз ака бўлмаган, акс ҳолда Жалолиддини Румийнинг бошига ҳам Мансур Ҳалложнинг куни тушарди.
Яқингинада ўтган сўфий шоир Боборахим Машраб:
Бода ҳам ёр бўлмаса Маккага бормоқ не керак,
Иброҳимдан қолган эски дўконинг на қилай.
Бошимга урайинму саккиз беҳишт ҳам дўзахинг,
Ёр васли гар бўлмаса, икки жаҳонинг на қилай.
Дегани учун бу шеърнинг ботинига эмас, Намоз ака айтганидай зохирига қараб жохил муллалар патвоси билан бир авлиё (сўфий) шоир – Девонаи Машраб қатл қилинган.
Намоз ака, Ислом динида ҳақиқат (ҳукм) зохирга қараб баҳоланса, тасаввуфда ҳақиқат (ҳукм) ботинга қараб баҳоланади. Аллоҳ ўз бандаларининг зохири(катта салласи-ю, узун соқоли)га эмас, ботини(қалби, амали)га қараб баҳолаши ҳақида истаганча оят ва ҳадислар борлигини сиз яхши биласиз.
Сўзимнинг интиҳосида биз ҳам, Намоз ака ва унинг тарафдорларини тасаввуфга тош отишдан тийилиб, радикал ислом ва сиёсатдан, ўзи таъкидлаганидек, мўътадил (ўрта) ислом ва сиёсатга ўтишга даъват қиламиз. Шунда шояд нажот топгувчилардан бўлсалар.
Ахмад ҳожи Хоразмий – Нақшбандия тариқати сўфийси.
· LEAVE A COMMENT
Мақола муаллифи бир кўрсангиз "Профессор Хоразмий”, кейинги марта "Ҳожимуқон-паҳлавон”, шеърлари чиқиб қолганида шоирми, деб ўйлайсиз. Бир қарасангиз "Мардикор-полковник”, кейинги марта "Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар” ёзиб Ислом уламоси сифатида намаён бўладими-эй. Бир кўрсангиз турли хил ичак узди ҳангомалар ёзиб "Сатирик ёзувчи” бўлиб кўринади, яна бир қарасангиз Хоразмнинг катта ёшулли(раҳбар)ларидан бўлиб қолади. Кутилмаганда "Озодлик” радиосидан Комилжон Отаниёзовнинг шогирди сифатида, қўлида тор билан ашула айтиб чиқадими-эй. Мана энди катта салла кийиб тариқат шайхи сифатида тасаввуф ва тариқат бўйича маърузалар ўқийбошлабди. Юқоридагилар асосида ҳар қандай одам беихтиёр: "Ахмад ҳожи Хоразмий ким ўзи?!”
Demokrat | September 2, 2012 at 4:08 am
Uzbek68 janoblari hayot faqat qurondan iborat emas. Hayot tabiiy fanlardan, ijtimoiy fanlardan and diniy fanlardan iborat.
Yusuf Rasul o’qimishli odam. U barcha fanlar orqali fikrini bildirdi. Uning din haqiadagi fikrlari juda bilimli kishi ekanligini ko’rsatdi.
O’zbek halqi uchun eng ishonchli va havsiz din bu Nasoralik dinidir.
1. Muvahhid | September 1, 2012 at 5:49 pm
, Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) бундан бизни огоҳлантириб шундай деган эдилар:
(من احدث في امرناهذا ما ليس منه فهو رد -маъноси: ким бизнинг бу ишимизда (динимизда) ундан бўлмаган бирон нарсани пайдо қилса у номақбулдир». Муттафақун алайҳ.
Бизнинг динимизга бўхтон тошини отган, адашган тоифаларнинг ичида энг хатарлиси сўфийлардир, хурофатларни пайдо қилиш, Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)га қарши чиқиш . Собир | September 2, 2012 at 5:07 am
Тақсир, ваҳобийларнинг тасаввуф олимларига муносабатини очиқ кўрсатадиган мақола экан. Аслида, тасаввуф шайхлари Пайғамбаримиз йўлидан юрган чин мусулмонлардир. Ваҳобийларни эсло салафлардан деб бўлмайди. улар қаерда бўлмасин бузғунчилик билан машғул бўлишади.
2. Sohib | September 1, 2012 at 7:42 pm
Ахмад ҳожи Хоразмий rasmlarizni uzidan juda kamtar inson ekanligiz bilinib turibdi, yana hoji, shayh deb xam uziz nomlabsiz.
3. Muxlis Ruzaev | September 1, 2012 at 11:56 pm
Bu maqolani uqib "Namoz Normumin, tengingiz bilan tortishing”, degim keldi.
"Yiqilgan kurashdan tuymas” deganlariday Xorazmiy no haq, palon oyatda unaqa degan, palon hadisda bunaqa degan, deb gapni maydalasangiz obruyingiz tushadi xolos.
Muxlis
4. Farhod | September 2, 2012 at 4:19 am
Tasavvuf tariqati so’fiylariga shon sharaflar bo’lsin. Zamondosh olimimiz Axmad hojiga havasim keladi, hamma ilmda ilg’or. Biz ham sizni shogirdlaringizdanmiz hoji aka.
Hurmat bilan Farhod, Holland
5. Собир | September 2, 2012 at 4:24 am
Ахмад ҳожига!
Билмадилар муллолар, "Анал Ҳақ”нинг маъносин… деган жумлаларни қайта ёдга солганингиз учун катта раҳмат! Ўтган тарихимиз давомида муллаларни прогрессив зиёлилар, файласуф шоирларга қарши курашиб келганлари бор гап. Намоз Нормўмин ва Салафий Абутовлар ўша пайтдаги жоҳил муллаларнинг бугунги типик вакилидирлар. Аллоҳ асрасин, буларни замони келмасин иш қилиб. Бўлмаса биринчи ўринда сизга ўхшаган олимларни дорга осишдан ҳам қайтмайди булар…
6.
7. Комил | September 2, 2012 at 8:00 pm
Макола ва шархларни укиб мусулмонлар ичларидан дарз кетганларининг гувохи булябман, энди бир бирларини гажишга тушишибди.
|